Линклар

Футбол: Санжар Турсунов "Локомотив" клубига ўтди


Санжар Турсунов (17) футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида.

Санжар Турсунов (17) футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида.

Ўзбекистоннинг 2012 йилдаги “энг яхши футболчиси” деб топилган Санжар Турсунов Тошкентнинг “Локомотив” футбол клубига ўтди.

Сўнгги мавсумни Турсунов Россия Премьер-Лигасининг “Алания” клубида ўтказган эди. “Алания”да у жами 22 ўйин ўтказиб, уларда бир гол уришга муваффақ бўлган.

“Локомотив” клуби эса 2012 йилда Ўзбекистон чемпионатининг бронза медалига эгалик қилган эди.

26 ёшли ярим ҳимоячи Санжар Турсунов футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ютуқларига қўшган ҳиссаси учун 2012 йилда Ўзбекистоннинг “энг яхши футболчиси”, деб танланган.
XS
SM
MD
LG