Линклар

Бугун, 22 февраль куни Тошкентда маҳаллий вақт билан 07:38 да зилзила содир бўлди.

"Тошкент" сейсмостанцияси берган дастлабки маълумотга кўра, зилзила магнитудаси 4-4,5 балга тенг бўлган ва унинг эпимаркази Гулистон шаҳри шимолига тўғри келган.

Европа-Ўртаер денгизи Сейсмология Маркази зилзила эпимаркази Тошкент шаҳридан 13 километр ғарбда, Қозоғистоннинг Сариоғоч шаҳридан 13 километр жанубда рўй бергани ва унинг кучи 4,8 баллга тенг бўлганини маълум қилди.

Айни дамда зилзиладан жабр кўрганлар ҳақида маълумот йўқ.

Зилзила ҳақидаги илк маълумот ўзбекистонлик Твиттер фойдаланувчилари тарафидан чоп этилди.
XS
SM
MD
LG