Линклар

Москвада Ўзбекистоннинг уч фуқароси оммавий муштлашувдан кейин касалхонага ётқизилди.

Интерфакс агентлигига кўра, 21 февралга ўтар кечаси Москва марказидаги Новокузнецкая кўчасида тўрт ўзбекистонлик билан тўрт тожикистонлик ўртасида рўй берган муштлашув пайтида совуқ қурол ишга солинган. Ўзбекистоннинг уч фуқароси пичоқдан жароҳат олган ва госпитализация қилинган.

Уларининг икки нафари Склифосовский номидаги институт клиникасига яна бири Градский номли 1-касалхонага олиб борилган.

Интерфакс агентлиги ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбага таяниб, 25-35 ёш оралиғида бўлган тўрт нафар тожикистонлик қидирувга берилганини хабар қилди.
XS
SM
MD
LG