Линклар

Хитой Давлат тараққиёт банки Ўзбекистонда цемент заводи қурилиши учун 110 миллион доллар маблағ ажратади.

"Trend" журналининг “Ўзқурилишмаҳсулот” ширкати раҳбари Акбар Муҳитдиновга таяниб хабар беришича, мазкур кредит ҳисобидан “Раҳнамо-Нур” ўзбек-америка қўшма корхонаси Қорақалпоғистонда цемент заводи қуради.

Маълумотда айтилишича, цемент заводи қурилиши 2014 йилда якунланади. Мазкур завод йилига бир миллион тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.

Бугунги кунда Ўзбекистонда йилига 6,5 миллион тонна цемент ишлаб чиқарувчи 6 та завод ишламоқда.
XS
SM
MD
LG