Линклар

logo-print
26 февралдан 1 мартгача Тошкентда қурилиш ва мебел саноати кўргазмаси ўтказилади. Бу борада тарқатилган хабарда айтилишича, мазкур тадбирда UzBuild, MebelExpo Uzbekistan ва Aqua-Therm Tashkent кўргазмаларининг бирлашган экспозицияси намойиш этилади.

Кўргазмада дунёнинг 24 мамлакатидан келган 200 ширкат иштирок этади. Кўргазма майдони 2060 квадрат метрни ташкил қилади.

Австрия, Белгия, Германия, Дания, Эрон, Италия, АҚШ, Франция каби 18 та хориж давлатлари экспозициянинг 57 фоизини, Ўзбекистон ширкатлари эса 43 фоизини эгаллайди.
XS
SM
MD
LG