Линклар

logo-print

Оскар мукофотлари топширилди


Энг яхши филм номинациясида Бен Аффлек суратга олган “Арго” филми Оскар соҳиби бўлди.

Энг яхши филм номинациясида Бен Аффлек суратга олган “Арго” филми Оскар соҳиби бўлди.

Ҳолливудда 85 марта Америка киноакадемиясининг олий мукофоти – Оскар ҳайкалчалари топширилди. Якшанба куни тунда Hollywood & Highland Centre сароийда ўтказилган тантанали маросимни таниқли режиссёр ва актёр Сэт Макфарлейн олиб борди.



Энг яхши филм номинациясида “Арго” филми ғалаба қилди. Бен Аффлек суратга олган бу филмда 1979 йилда Эрондаги АҚШ элчихонаси гаровга олиниши воқеалари тасвирланган.

Оскар маросимлари одатига зид тарзда, энг яхши филм номинацияси ғолибини АҚШ биринчи аёли Мишел Обама эълон қилгани кўпчилик учун кутилмаган ҳолат бўлди.

- Оскар мукофотига “Арго” филми сазовор бўлди. Табриклайман,- дея филм муаллифларини олқишлади Обама хоним.

“Арго” филмда 1979 йилда Эрондаги Исломий инқилобдан кейин гаровга олинган АҚШ элчихонасидан қочиб чиққан америкалик олти дипломат Канада элчиси қароргоҳида яшириниб олгани билан боғлиқ воқеалар ҳикоя қилинган.

Мукофотни қабул қилиб олган режиссёр ва бош рол ижрочиси Бен Аффлек Эрон халқига ҳам ҳурмат бажо келтиришини билдирди.

- Филмда қатнашган, филм устида ишлаган филм билан боғлиқ фаолиятда иштирок этган ҳар бир кишига миннатдорчилик билдираман. Мен канадалик дўстларимиз, Эронда оғир шароитда ҳаёт кечираётган дўстларимизга миннатдорчилик билдираман,- деди Аффлек.

Лекин Аффлек Америка киноакадемияси тарафидан энг яхши режиссёр номнациясига илгари сурилмади. Бу номинация бўйича Оскар ҳайкалчаси “Пайнинг ҳаёти” филмини суратга олган тайванлик режиссёр Анг Лига насиб этди.

Британиялик актёр Дэниел Дэй-Люис номдор режиссёр Стивен Спилбергнинг “Линколн” филмида бош қаҳрамон ролини маҳорат билан ижро этгани учун энг яхши актёр ўлароқ Оскар билан тақдирланди.

Дэниел Дэй-Люис Америка киноакадемияси тарафидан бош ролни ижро этган актёр сифатида энг яхши актёр танловида учинчи марта тақдирланмоқда ва бу ўзига хос рекорддир.

- Мен бир инсон умри давомида эришиши мумкин бўлган омаддан кўра кўпроғига лойиқ деб топилганимни яхши тушинаман, бунинг учун киноакадемиядан бағоят миннатдорман,- деди уч карра Оскар совриндори Дэй-Люис.

Женифер Лоуренс “Йигитим савдойи” филмидаги роли учун энг яхши актриса деб топилди.

Женифер Лоуренс “Йигитим савдойи” филмидаги роли учун энг яхши актриса деб топилди.

22 яшар Женифер Лоуренс “Йигитим савдойи” филмидаги роли учун энг яхши актриса деб топилди. Оскар мукофотига илк бор сазовор бўлган Лоуренс бош роллардан бирини ижро қилган филмда руҳий ва эмоционал қийинчиликларни бошдан кечираётган йигит ва қиз севги ҳикояси акс этган.

Амрикалик таниқли актириса Энн Хэтэуэй француз классиги Виктор Ҳюго асари асосида суратга олинган “Хўрланганлар” мусиқали филмида Фантин ролини ижро этгани учун иккинчи пландаги энг яхши актриса, дея тан олинди.

Иккинчи пландаги энг яхши актёр номинациясида Оскар ҳайкалчаси австриялик актёр Кристоф Валцга насиб этди. Валц Ҳолливуднинг сара режиссёри Квентин Тарантино суратга олган “Озод Жанго” вестернида эксцентрик ёлланма қотил Доктор Кинг Шулц ролини ижро этиб, олий мукофотга сазовор, деб топилди.

Кристоф Валц Ҳолливуднинг сара режиссёри Квентин Тарантино суратга олган “Озод Жанго” вестернида роли учун Оскар мукофотига сазовор бўлди.

Кристоф Валц Ҳолливуднинг сара режиссёри Квентин Тарантино суратга олган “Озод Жанго” вестернида роли учун Оскар мукофотига сазовор бўлди.

- Мен Доктор Кинг Шулцдан беқиёс миннатдорман, яъни уни ва унинг илҳомбаҳш дунёсини яратган Квентин Тарантинога чексиз миннатдорчилик билдираман,- деди асли австриялик актёр.

Валц иккинчи пландаги энг яхши актёр номинациясида иккинчи марта Оскарга сазовор бўлмоқда. Қизиғи, 2009 йилдаги Оскар мукофотини ҳам Валц Квентин Тарантино суратга олган “Шармсор ҳаромзодалар” филмида ижро этган нацист зобити роли учун олган эди.

Хориж тилидаги энг яхши филм номинациясида Оскар мукофотини “Севги” филмини суратга олган автриялик режиссёр Михаэл Ханеке олиб кетди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG