Линклар

Ўзбекистонда биометрик паспорт беришнинг иккинчи босқичига ўтилади


Бугун берилган хабарларга кўра, 21 февралдан 26 февралга қадар Ўзбекистонда биометрик паспорт бериш вақтинча тўхтатилган ва 28 февралдан жараённинг иккинчи босқичи бошланади.

Бу ҳақда қатор интернет нашрлари бераётган хабарларга кўра, Ички ишлар вазирлиги ходимлари биометрик паспорт беришни бир ҳафтага тўхтатгани сабабини жараённининг иккинчи босқичига ўтишга ҳозирлик билан изоҳлаган.

Подробно.уз сайти, жумладан Юнусобод ИИБ ходимлари профилактика ишлари бораётгани боис паспортларни бериш вақтинча тўхтатилганини маълум қилганини хабар қилмоқда.

Биометрик паспорт беришнинг биринчи босқичи 2011 йилда бошланган ва унда хорижда юрган фуқаролар ҳамда хорижга чиқаётган мулозимларга янги паспорт берилган эди.

2012-15 йилларда эса мамлакат фуқароларининг ҳаммаси биометрлик паспорт билан таъминланиши керак. 2015 йилдан бошлаб эса эски паспортларнинг амал қилиш муддати тугайди.
XS
SM
MD
LG