Линклар

logo-print
Ўзбекистоннинг “Пахтакор” футбол клуби Осиё Чемпионлар лигаси-2013 мусобақасининг 1-тур учрашувида Саудия Арабистонининг “Ал-Иттифоқ” клуби билан беллашди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 73-дақиқадасида киритилган ягона голга заҳирадан майдонга тушган Темурхўжа Абдуҳолиқов муаллифлик қилди.

Муросасиз кечган ўйин Тошкентнинг “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтди.

12 мартга белгиланган мусобақа иккинчи турида “Пахтакор” жамоаси Бирлашган Араб Амирликларининг “Аш-Шабаб” клуби меҳмони бўлади.

Тошкентлик клуб беллашаётган “B” гуруҳининг иккинчи жуфтлиги учрашувида Қатарнинг “Лахвия” клуби “Аш-Шабаб” жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
XS
SM
MD
LG