Линклар

Ўзбекистонда мобил телефонларга давлат белгиси ёпиштирилади


Ўзбекистон ҳукумати мамлакатга кириб келаётган ва махсус давлат белгиси ёпиштирилиши шарт бўлган айрим халқ истеъмоли молларига оид маълумотни эълон қилди.

Norma.uz нашрида берилган маълумотга кўра, бундан буён сиқилган ва суюлтирилган газ солинадиган идишлар, электротўлқинли печлар ва телефон аппаратлари давлатнинг тегишли идораси кўригидан ўтади ҳамда бу маҳсулотларга махсус белги ёпиштирилади.

Бундан ташқари, аудио ва видео материалларни ёзувчи, ўқувчи ва қўювчи барча электрон қурилмаларга ҳам махсус давлат белгиси ёпиштирилиши керак.

Давлат белгиси бўлмаган тақдирда бундай истеъмол молларини сотиш ва сақлаш қонунга зид ҳисобланади.

Жазо чораларида бундай қонунбузарлик учун энг кам иш ҳаққининг 3 баробаридан 10 баробаригача, такрор содир этилган тақдирда эса энг кам иш ҳаққининг 15 баробаригача жарима белгиланган.
XS
SM
MD
LG