Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:32

АҚШ Мудофаа вазири ёрдамчиси Ўзбекистонга борди


АҚШ Мудофаа вазирининг Афғонистон, Покистон ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Дэвид Сидни Тошкентга борди.

CA-NEWS нашрида 27 феврал куни берилган хабарга кўра, АҚШ мулозими Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти билан учрашган ва икки давлат ўртасидаги алоқаларга оид алоҳида масалаларни муҳокама қилган.

АҚШнинг Тошкентдаги элчиси Жорж Крол иштирок этган ушбу учрашувларда халқаро ва минтақавий аҳамиятга эга масалалар ҳам муҳокама этилгани айтилди.

Пентагон расмийси шу кунларда Марказий Осиё республикаларига сафар қилмоқда. Тошкентдан кейин унинг Душанбега бориши режалаштирилган.

Гарчи расмий хабарларда аниқ акс этмаган бўлсада, АҚШ расмийсининг минтақа раҳбарлари билан учрашувларда, асосан Афғонистондаги халқаро коалиция қўшинларини олиб чиқиш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилаётгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG