Линклар

logo-print
27 феврал куни Рим папаси Бенедикт XVI билан сўнгги бор кўришиш учун Ватикан марказида Муқаддас Пётр майдонига 50 мингга яқин одам йиғилди.

Рутбасини тарк этаётган Рим папаси оқ либосда майдонга келди ва оломон орасидан popemobile - кичик очиқ автомобилда ўтаркан, мухлисларига яқиндан кўриниш берди, унинг қўлига берилган ёш болалар, чақалоқларни пешонасидан ўпиб дуо қилди.

Ватикан шаҳар маъмурияти бугун кечга қадар папа билан хайрлашиш учун 200 мингга яқин одам келиши кутилаётганини айтмоқда.

Пайшанба куни Бенедикт XVI расман папаликдан истеъфо беради ва католик черковининг кейинги 600 йиллик тарихида рутбасидан ўз ихтиёри билан воз кечган илк папа бўлади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG