Линклар

Ўзбекистоннинг “Бунёдкор” футбол клуби Осиё Чемпионлар лигаси-2013 мусобақасининг 1-тур учрашувида Япониянинг “Санфречче Ҳиросима” клуби билан беллашди.

Ҳиросима шаҳрида ўтган қизиқарли ва муросасиз баҳсда тошкентликлар 0:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ўйиндаги ҳисобни 45-дақиқада “қалдирғочлар” таркибига янги келиб қўшилган Александр Пишур очиб берди.

“Бунёдкор”нинг иккинчи голига эса учрашувнинг 87-дақиқасида Фозил Мусаев муаллифлик қилди.

Тошкентлик клуб беллашаётган “G” гуруҳининг иккинчи жуфтлиги учрашувида Жанубий Кореянинг “Поҳанг Стилерс” клуби Хитойнинг “Бейжинг Гуоан” жамоаси билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.

13 мартга белгиланган мусобақа иккинчи турида “Бунёдкор” жамоаси Тошкентда "Поҳанг Стилерс" клубини қабул қилади.
XS
SM
MD
LG