Линклар

Жорий йилнинг 1 мартидан эътиборан Тошкент жамоат автобуслари ва трамвайларида йўл ҳақини махсус жетонлар орқали тўлаш мумкин бўлади.

Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" ширкати маълум қилди.

Бундай жетонларни бир ойлик йўл чипталари сотиладиган пунктларда пластик карточка ёрдамида маҳсус терминаллардан харид қилиш мумкин.

Ушбу чора орқали маошининг асосий қисмини пластик карточкада оладиган фуқаролар учун қулайлик яратиш экани айтилмоқда.

Бундан ташқари, ушбу чора қайтим муаммоси ҳам ҳал қилиши айтилмоқда.

Айни пайтда жамоат транспортида йўл ҳақи 700 сўмга тенг бўлгани ва 100 сўмлик купюра етишмагани боис йўловчилар кўп ҳолларда қайтимни тўлиқ олишолмайди.

Янги жетонлар фақат Тошкент жамоат автобуслари ва трамвайлари учун бўлиб, метрополитен ва маршрут таксиларида қабул қилинмайди.
XS
SM
MD
LG