Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:13

Тошкентдан Фарғонага учадиган самолётлар чиптаси арзонлади


Ўзбекистонда яқинлашаётган Наврўз байрами муносабати билан пойтахтдан Фарғона водийсига қатнайдиган самолётлар учун чипта нархилари 30 фоизга арзонлади.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" ширкати матбуот хизматига таяниб берилаётган хабарларга кўра, 1 мартдан 31 мартга қадар Андижон, Наманган, Фарғона шаҳарларига қатновчи самолёт чиптаси нархи парвознинг бир томони учун 70 минг сўмга яқин бўлади.

Айни пайтда Тошкент-Фарғона йўналишидаги чипта нархи 106 минг сўмдир.

Самолёт чипталарини Ўзбекистон фуқаролари ўзбек сўмида, хориж фуқаролари эса хорижий валютада сотиб олишлари керак.
XS
SM
MD
LG