Линклар

Наманганда 11 киши жиҳодчиликда айбланиб қамалгани хабар қилинди


-- handcuffs, undated

-- handcuffs, undated

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбага таяниб Interfax агентлигининг хабар қилишича, Наманганда 11 киши жиҳодчиликда айбланиб, қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Агентлик хабарида бу шахсларга конституцион тузумни ағдаришга уриниш, диний ва миллий низоларни қўзғаш каби диний мотивдаги айбловлар қўйилгани айтилган.

Хабарга кўра, судланганларга 5 йилдан 12 йилга қадар қамоқ жазолари берилган.

Озодлик бу хабар тафсилотларни аниқлашга уринмоқда.

XS
SM
MD
LG