Линклар

Франция вазиридан ўзбекистонлик рассом вазиятига аралашиш илтимос қилинди


Рассом Вячеслав Охунов.

Рассом Вячеслав Охунов.

Франция ташқи ишлар вазири Лоран Фабиусдан 1-2 март кунлари Ўзбекистонга қилинадиган сафар доирасида расмий Тошкент томонидан ҳорижга чиқарилмаётган рассом Вячеслав Охунов вазиятига аралашиш илтимос қилинмоқда.

"Росбалт" ахборот агентлигининг маълум қилишича, бу борада Франция Ташқи ишлар вазирига Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари ассоциацияси раиси Надежда Атаева мурожаат йўллаган.

Ўзбекистон ҳукумати рассом Вячеслав Охуновнинг Ўзбекистондан хорижга чиқишига турли тўсиқлар қўяётгани ҳақида аввал хабар берилган эди. Бунинг натижасида 62 ёшдаги ўзбекистонлик рассом халқаро даражадаги тадбирларда иштирок эта олмаяпти.
XS
SM
MD
LG