Линклар

Россиянинг Омск шаҳрида Ўзбекистонда экстремистик ташкилот тузганликда ва диний радикализмда айбнаётган андижонлик йигит қўлга олинди.

"Омскпресс" ахборот агентлигининг маълум қилишича, 1975 йилда туғилган андижонлик йигит уч йилдан бери халқаро қидирувда бўлган. У Россияга Қирғизистон фуқаросининг қалбаки паспорти билан кириб келгани хабар қилинмоқда. У қалбаки паспорт билан Россия фуқаролигини олганликда ҳам айбланмоқда.

Хабарда айтилишича, Исилкул шаҳар суди 26 феврал куни Ўзбекистон фуқаросига эҳтиёт чораси сифатида ҳибсда сақлаш ҳукмини чиқарган. Шунингдек, уни Россия фуқаролигидан маҳрум қилиш масаласи ҳам ўрганилмоқда. Айни масала юзасидан Омск вилоят прокуратураси тергов ишларини олиб бораяпти.
XS
SM
MD
LG