Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:57

“Grand Farm Medical”ни текширувчилар босди


Бутун Ўзбекистонни фармацевтика махсулотлари билан таъминловчи ширкатининг вилоятлардаги ва Тошкент шаҳри Олмазор тумани, Қорақамиш, Юнусобод мавзеларидаги аптекалари ҳамда пойтахтнинг Уста Ширин маҳалласида жойлашган улгуржи савдо базаларида савдо-сотиқ тўхтатиб қўйилган.

Озодлик манбасига кўра, ширкатнинг марказий идораси мутасадди текширувчи органлар томонидан тергов қилинмоқда.

Бино ичкарисига масъул одамлардан ташқари ҳеч ким киритилмаяпти. “Grand Farm Medical” расмий сайти www.gfm.uz очилмаётир.

Бино ташқарисида ширкат номи ёзилган лавҳа ҳам олиб ташлангани айтилмоқда.

Ширкатнинг Озодлик мухбири билан суҳбатда бўлган юристларидан бири (исмини айтмади-таҳр.) “Grand Farm Medical” ширкатида комплекс текширувлар бораётганини тасдиқлади, лекин қўшимча маълумот бермади.

Ҳуқуқ-тартибот органларининг "Grand Farm Medical" ширкати фаолиятини тафтиш қилаётган яқинда Ўзбекистондан йирик тадбиркорлардан бирининг қочиши билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Лекин, бутун Ўзбекистонни дори-дармон билан таъминлаб келган йирик ширкат ҳақида очиқ манбаларда маълумот деярли йўқ. Унинг ортида ким тургани ва асл хўжайинлари ким эканига оид хабарлар ноаниқ.

Озодлик манбаларига кўра, компания эгалари унинг фаолиятини кўп йиллардан бери хориждан туриб бошқариб келган. Аммо, ушбу тадбиркорларнинг кимлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури UNDP ҳужжатларига кўра,“Grand Farm Medical” ҳамда "Asklepiy" ширкатлари Ўзбекистондаги энг йирик хусусий фармацевтика ширкатлари ҳисобланади.

Ўзбекистон бозоридаги дори-дармон ва тиббий ускуналар асосий таъминотчиси эса давлатга қарашли “Дори-дармон” акциядорлик уюшмаси ҳисобланади.

Фармацевтика Ўзбекистонда энг сердаромад соҳалардан биридир. Ўзбекистон божхоначилари ўтган йили 1 миллиард сўмлик дори-дармон воситалари ва фармацевтика маҳсулотларини мамлакатга ноқонуний олиб ўтилиши олдини олишга муваффақ бўлган.

IMS Health халқаро таҳлил марказининг Россия бўлими ўтган ойи эълон қилган ҳисоботда Ўзбекистонда 2012 йилда дори воситалари сотилиши 35 фоиздан кўпроққа ошгани айтилади. Бу рақамларга кўра, ўтган йили Ўзбекистонда 1,24 миллиард АҚШ долларига тенг дори-дармон сотилган. Мутахассисларга кўра, буни давлат тарафидан дори воситалари сотиб олиш учун ажратилган маблағнинг кўпайгани билан изоҳлаш мумкин.
XS
SM
MD
LG