Линклар

“Ўзбекистондаги қирғин” филми Женева кинофестивалида намойиш этилди


Швейцариянинг Женева шаҳрида 1 март куни очилган Халқаро кинофестивалда “Ўзбекистондаги қирғин” филми намойиш этилди.

Саксон дақиқалик филмда 2005 йил 13 май кунги Андижондаги воқеалар хроникаси ва бу ҳодиса ортидан Ўзбекистонда юзага келган бугунги инсон ҳуқуқларининг аҳволи ҳақида ҳикоя қилинади.

Женевада 2003 йилдан буён ўтказиб келинадиган Халқаро филм фестивали бу сафар “Бир филм. Бир мавзу. Бир кураш” номи остида бўляпти.

Айни тадбир БМТ инсон ҳуқуқлари кенгаши йиллик сессияси бўладиган бир пайтга тўғри келмоқда.

1 март куни Женеванинг “Grutli” санъат саройида филм намойишидан сўнг даниялик журналист Майкл Андерсен, Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчики Крейг Мюррей ҳамда Францияда бошпана топган ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари фаоли, собиқ сиёсий махбус Мўътабар Тожибоева иштирокида мунозара ҳам ўтказилди.
XS
SM
MD
LG