Линклар

Франция Ташқи ишлар вазири Лоран Фабиус Ўзбекистонга сафарини бошламоқда


Амалий ташрифи давомида жаноб Фабиуснинг Тошкентда президент Ислом Каримов ва бошқа мулозимлар билан учрашиши кутилаётир.

Ташриф доирасида йирик француз ширкатлари раҳбарларининг ўзбек ишбилармон доиралари билан учрашувлари ҳам режаланган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ўтган йил октябрида Парижга ташрифи чоғида француз ширкатларини Ўзбекистоннинг Навоий ва Ангренда ташкил этилган эркин иқтисодий ҳудудлардаги лойиҳаларда иштирок этишга даъват қилган.

Франция Ташқи ишлар вазири Лоран Фабиуснинг Тошкентга ташрифи арафасида Парижда жойлашган инсон ҳуқуқлари гуруҳлари ўзбек расмийлари билан музокаралар чоғида мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари масаласини кўтаришга чақирганлар.
XS
SM
MD
LG