Линклар

logo-print

OzodlikOnline: Сталин ўлди. Сталинчалар нега яшамоқда?


Сталин билан видолашув. 1953 йил¸ 9 март¸ Қизил майдон.

Сталин билан видолашув. 1953 йил¸ 9 март¸ Қизил майдон.

Душанба¸ 4 март куни Тошкент вақти билан соат 21:05 да бошланган жонли¸ интерактив дастуримизда Ўзбекистондаги сталинча бошқарув зеҳниятини озиқлантираëтган омиллар ҳақида суҳбатлашдик.

5 март куни миллионлаб совет халқи¸ хусусан¸ юз минглаб оддий ўзбекистонлик¸ жумладан минглаб ўзбек зиëлиларини қатағон қилган Иосиф Сталин вафот этганига 60 йил тўлади.

Собиқ совет коммунистларининг сталинизмдан расман воз кечганига 57 йил бўлди.

Расмий баëнот ва ваъзларида воз кечганлари билан коммунистлар амалда сталинизмдан воз кечолмадилар ва Сталин лагерларида ўлган-ўлдирилган миллионлаб аристоннинг суяклари устига қурилган совет давлати охир-оқибат парчаланиб битди.



Бу парчаланиш сталинизмдан батамом қутулишнинг тарихий имконияти эди.

Собиқ СССРнинг аксар республикалари бу имкондан фойдаланиб¸ тоталитар зеҳниятдан униб чиққан тоталитар бошқарув дарахти илдизига болта урдилар¸ нисбатан эркин ва кўп ҳурлиликка йўл очувчи давлат тузуми барпо этдилар.


Аммо Марказий Осиëнинг аксар жумҳуриятларида Сталин ўлиб¸ сталинизм расман қоралангани билан¸ айнан шу “изм” булоғидан сув ичиб келаëтган режимлар қарор топди.

Руслар¸ гуржилар воз кечган бу тузум минтақадаги хонликлардан қолган феодал зеҳният билан омухта бўлган мутант тизимларни яратди ва яратишда давом этмоқда.

Нега 1991 йилда расман мустақил бўлиб¸ сталинизм¸ унинг қатағонларини қоралашига қарамай Ўзбекистон ва ўзбекистонликлар бу тарихий имкониятдан фойдалана олмадилар?

Сталин даври даҳшатига оид минглаб китоблар чоп этилиб¸ юзлаб филмлар ишланганига қарамай¸ нега Сталин ва сталинча бошқарув шайдолари кўп Ўзбекистонда?

Ўзбекларга эркинлик берсанг бошга чиқади¸ уларга фақат Сталиндек қаттиққўл раҳбар керак¸ деган ишонч манбаси қаерда?

Нега Сталин туғилган юртда бекор бўлган тақиқ ва чеклашлар Ўзбекистонда ҳануз амалда?

Нега тоталитар бошқарув¸ шахсга сиғинишга асосланган тузумлар Ўзбекистон каби аксар аҳолиси мусулмон бўлган юртларда гуллаб-яшнамоқда?

Подшоҳ Оллоҳнинг ердаги сояси¸ унга итоат қилиш ҳам фарз¸ ҳам қарз деган ақида билан Сталин шахсига сиғинишда чўққига чиқиб¸ ҳамон давом этаëтган мутелик зеҳнияти аслида бир олманинг икки юзи эмасми?

Сиз ўзбеклар зеҳниятини шахсга сиғинишдан қандай озод қилиш мумкин деб ўйлайсиз?

Ўзингиз¸ бундай зеҳниятдан озодмисиз?


Душанба¸ 4 март куни Тошкент вақти билан 21:05 да OzodSkype ва OzodlikOnline Skype манзиллари орқали жонли мулоқотга бевосита қўшилиб¸ бу саволларга оид ўз мулоҳазаларингизни бевосита билдиришингиз мумкин.

Агар Skype манзилларимизга ҳозирга қадар қўшилмаган бўлсангиз¸ марҳамат қилиб¸ OzodSkype ва OzodlikOnline манзилларига сўров юборинг¸ скайпдошларимиз сафига қўшилинг!





OzodlikOnline дастурида ўзбек жамиятининг илғор вакиллари билан ҳафтанинг энг асосий воқеалари, миллатнинг энг долзарб муаммолари муҳокама этилади.

Дастурни ҳар душанба куни Тошкент вақти билан соат 21:05 да www.ozodlik.org ҳамда Озодликнинг Facebook саҳифасида жонли эшитинг!


OzodlikOnline мулоқотини эшитиш давомида Skypeдаги Оzodskype ва OzodlikOnline манзиллари орқали тўғридан-тўғри алоқага чиқиб¸ очиқ мулоқот иштирокчисига айланишингиз мумкин.

OzodlikOnline дастурида Озодликнинг Facebook ва Twitterдаги саҳифаси орқали ҳам қатнашиш мумкин. Айни пайтда савол ва шарҳларингизни +420 724 971 539 рақамига СМС тарзда йўллашингиз мумкин.


Биз билан боғланинг! Ўз фикрларингизни билдиринг!

OzodlikOnline – Сиз учун муносабат билдиришнинг энг қулай имконияти!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG