Линклар

logo-print

Мали шимолидаги амалиётда 50 жанггари ўлдирилди


Малида маҳаллий ҳарбийлар билан бир қаторда Франциянинг тўрт минг чоғли аскари исломий жанггариларга қарши жанг олиб бормоқда.

Малида маҳаллий ҳарбийлар билан бир қаторда Франциянинг тўрт минг чоғли аскари исломий жанггариларга қарши жанг олиб бормоқда.

Мали шимолида франциялик ва малилик ҳарбийларнинг қуролли жанггарилар билан бўлган сўнгги кунлардаги жангларида камида эллик нафар жанггари ўлдирилган.

France-Presse агентлигининг ҳарбий манбалар маълумотларига таянган ҳолда хабар қилишича, жанглар якшанба куни ҳам давом этган. Айни пайтда армия қўмондонлиги вазият назорат остида эканини таъкидлаган.

Франция Мудофаа вазирлиги 3 март кунги жанг чоғида франциялик аскар ҳалок бўлганини эълон қилди. У январ ойида буён Малидаги жангларда ҳалок бўлган учинчи франциялик аскар бўлди. Айни пайтда Малида маҳаллий ҳарбийлар билан бир қаторда Франциянинг тўрт минг чоғли аскари исломий жанггариларга қарши жанг олиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG