Линклар

Миср собиқ президентининг иши апрел ойида қайта кўрилади


Мисрнинг собиқ президенти Ҳусни Муборак.

Мисрнинг собиқ президенти Ҳусни Муборак.

Миср суди собиқ президент Ҳусни Муборак ишини қайта кўриш бўйича маҳкамани шу йилнинг 13 апрелга белгилади.

2011 йил қишида намойишчилар ўлдирилишига алоқадор бўлгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган Ҳусни Муборакнинг иши қайта кўрилиши ҳақидаги суд қарори январ ойидаёқ чиққан ва бунга собиқ президентнинг апелляция тартибидаги шикояти сабаб бўлган. Маҳкамада Мисрнинг собиқ ички ишлар вазири Ҳабиб ал-Адлий, Ҳусни Муборакнинг икки ўғли – Алаи ва Гамал ҳамда хавфсизлик хизматларининг яна олти нафар собиқ раҳбари ишлари ҳам қайта кўрилиши кутилмоқда.

Ҳусни Муборак давлат раҳбари лавозимидан норозилик чиқишлари босими остида 2011 йилнинг 11 февралида кетганди. Ўшанда ҳокимият Қуролли кучларнинг Олий кенгашига ўтганди. 2011 йил апрелида собиқ президент қамоққа олинган ва судга топширилган. Унга юкланган айбловлардан бири аксилҳукумат намойишлари иштирокчиларининг ўлимига алоқадорлик бўлганди.

2012 йилнинг ноябр ойида Мисрнинг амалдаги президенти Муҳаммад Мурсий Муборак режимининг намойишчилар ўлимига алоқадорликда гумонланмиш амалдорлари ишини қайта кўриб чиқиш ҳақида буйруқ берган.
XS
SM
MD
LG