Линклар

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари Халқ банкининг Наманган филиали бўлим бошлиғи Хуршидбек Воҳидовни қўлга олди.

Бу ҳақда 12uz.com сайти Косонсой туман прокуратураси вакили Отабек Рустамов сўзларига таянган ҳолда хабар қилади.

Прокуратура вакилининг айтишича, Воҳидов Халқ банкининг Тошкентдаги пластик карточкалар билан ишлаш бошқармасидан банк сири бўлиб ҳисобланган маълумотларни ўғирлаган.

- Шу маълумотлар асосида у Халқ банкининг Наманган вилоятидаги 9 та бўлимида 565 мижозга расмийлаштирилган пластик карточкалардан 63 миллион сўмдан кўпроқ пул ўғирлаган, - дея қайд этади Отабек Рустамов.

Прокуратура вакили мазкур ҳодиса юзасидан жиноят иши очилгани ва ҳозирда тергов олиб борилаётганини қўшимча қилган.
XS
SM
MD
LG