Линклар

logo-print

Сурия мухолифати раҳбари исёнчилар назоратидаги ҳудудга борди


Сурия мухолифатининг сургундаги раҳбари Муаз Ал-Ҳатиб.

Сурия мухолифатининг сургундаги раҳбари Муаз Ал-Ҳатиб.

Сурия мухолифатининг сургундаги раҳбари Муаз Ал-Ҳатиб Сурия шимолидаги исёнчилар назорат қилаётган минтақага қисқа муддатли сафар қилди.

Сурия миллий коалицияси президенти Ал-Ҳатиб якшанба куни Сурияга қўшни Туркиядан ўтиб, Яраблус ва Минбиж шаҳарларида бўлди.

Мухолифат раҳбарининг ташрифи Суриянинг турли минтақалари, жумладан, мамлакат шимолидаги Алеппо ва марказидаги Хомс шаҳарларида ҳукумат кучлари билан исёнчи гуруҳлар ўртасида жанглар шиддатли тус олган пайтга тўғри келди.

Айни пайтда, Ироқдаги ҳарбий манбалар Сурия билан чегара ёпиб қўйилганини билдирди.

Манбага кўра, Ироқ томони чегарани ёпиб қўйишига суриялик исёнчилар Йарабия шаҳрига яқин жойлашган чегара пунктини босиб олгани сабаб бўлган.
XS
SM
MD
LG