Линклар

Керри Суриядаги вазиятни Риёдда муҳокама қилмоқда


АҚШ Давлат котиби Жон Керри Араб мамлакатлари бўйлаб бошлаган сафари доирасида Саудия Арабистонида сўзлашувлар ўтказмоқда.

Керрининг бу сафари унинг Давлат котиби сифатида Араб дунёсига қилган ил сафаридир.

АҚШ Давлат котиби душанба куни Риёдда Саудия ташқи ишлар вазири, шаҳзода Сауд ал-Файсал ҳамда Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашига аъзо давлатлар: Баҳрайн, Қувайт, Оман, Қатар, ва Бирлашган араб амирликлари ташқи ишлар вазирлари билан учрашмоқда.

Сурия бўҳрони сўзлашувлар марказида бўлажаги хабар қилинди.

Керри Риёдда бу ерга сафар қилган Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббос билан ҳам учрашади.
XS
SM
MD
LG