Линклар

logo-print

Карачи шаҳри мотамда


Покистоннинг энг йирик шаҳри – Карачи, шиалар истиқомат қиладиган маҳаллада машинага ўрнатилган бомба портлашидан 45 киши ҳалок бўлгани муносабати билан, мотамда.

Якшанба куни содир бўлган портлашдан сўнг маҳаллий ҳокимият бир кунлик мотам эълон қилди ва душанба куни ўқув юртлари, ишлаб чиқариш корхоналари ва бозорлар ёпиб қўйилди.

Расмийларга кўра, портлаш оқибатида, шунингдек, 150 дан зиёд киши жароҳат олган.

Ўзини суннийларнинг экстремистик Жундуллоҳ гуруҳи матбуот котиби, деб таништирган шахс душанба куни Машъал радиоси билан телефон мулоқоти чоғида портлаш учун масъулиятни унинг гуруҳи ўз зиммасига олишини билдирди.

Бу баёнот бошқа мустақил манбалар томонидан тасдиқлангани йўқ.

Якшанба кунги ҳужум шиаларга қарши йил бошидан бери амалга оширилган учинчи ҳужумдир.

Биринчи ҳужум Қветта шаҳрида амалга оширилиб, натижада қарийб 200 киши ҳалок бўлган эди.
XS
SM
MD
LG