Линклар

logo-print

Асқаровнинг рафиқаси АҚШ Давлат котибига арз қилди


2010 йил, июнь воқеалари давомида жиноят содир этганликда айбланиб умрбод озодликдан маҳрум қилинган қирғизистонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Азимжон Асқаровнинг турмуш ўртоғи Ҳадича Асқарова Европа Иттифоқи ва АҚШ Давлат котибига мурожаатнома йўллади.

Озодлик радиоси қирғиз хизматининг хабар қилишича, Асқарова ўз мурожаатномасида июн воқеалари бўйича жиноят ишлари расмийлар айтаётганидай “холис” ўрганилмаётганини таъкидлаган.

Асқарова хоним ўз адресатларидан Қирғизистон ҳукуматини халқаро ҳуқуқ меъёрларига риоя қилишга чақиришни сўраган.

Азимжон Асқаров 2010 йил, июнь воқеалари давомида милиция ходимини ўлдирганликда айбланиб, умрбод озодликдан маҳрум қилинган эди.

Асқаров айбловни тан олган эмас.
XS
SM
MD
LG