Линклар

logo-print

Карзай Покистонни танқид қилди


Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай Покистонни терроризмга қарши кураш йўлида етарли ҳаракат қилмаётганликда танқид қилди.

Душанба куни Кобулга сафар қилган NATO Бош котиби Андерс Фог Расмуссен билан ўтказган сўзлашувлари билан боғлиқ журналистлар олдида қилган чиқиши чоғида Карзай ўз қўшнисини Толибон билан боғлиқ вазиятнинг тинч ечимини топиш йўлида “амалий қадамлар” ташламаётганликда айблади.

Афғонистон Президенти фикрича, Покистоннинг Қветта ва Карачи шаҳарларида шиаларга қарши амалга оширилган ҳужумлар вазиятнинг назоратдан чиқиб кетаётганини кўрсатиб турибди.

Карачи шаҳрида якшанба куни амалга оширилган портлашдан 45 киши ҳалок бўлди, қарийб 150 дан зиёд киши жароҳат олди.

Ўзини суннийларнинг экстремистик Жундуллоҳ гуруҳи матбуот котиби, деб таништирган шахс душанба куни Машъал радиоси билан телефон мулоқоти чоғида портлаш учун масъулиятни унинг гуруҳи ўз зиммасига олишини билдирди.
XS
SM
MD
LG