Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:38

Президент Обама давлат ҳаражатларини қисқартирди


АҚШ Президенти Барак жорий молиявий йилда давлат сарф-ҳаражатларини 85 млрд долларга қисқартириш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Қисқартиришнинг катта қисми – деярли ярми - 42,5 млрд доллар мудофаа мақсадларида амалга ошириладиган ҳаражатларга тўғри келади.


Соғлиқни сақлаш соҳасига эса, жорий йилда 11,35 млрд камроқ пул ажратиладиган бўлди.

Президент Обаманинг фикрича, агар бюджет бўҳрони бартараф этилмаса, АҚШ иқтисодиёти ярим фоизга сустлашади ва натижада 750 минг иш ўрни йўқотилиши мумкин.

-Биз бизнесга ва ишчи-хизматчиларга бевосита таъсир қиладиган таълим, илмий тадқиқотлар, инфрастурктура, мудофаа каби соҳаларда пухта ўйламай молиявий қисқартиришларни амалга оширмаслигимиз лозим. Бунга эҳтиёж йўқ ва жуда кўплаб америкаликлар ҳануз иш излаб юрган бир пайтда бу кечириб бўлмас иш бўлур эди, деди Президент Обама Конгресснинг ҳар иккала партиядан етакчилари билан ўтган ҳафта охирида ўтказган учрашувидан сўнг.

Бир соатдан озроқ давом этган учрашувдан сўнг Обама “оғриқ реал оғриқ бўлади, деди.”

Бюджет сарф-ҳаражатларини қисқартириш Демократлар ва Республикачиларни муросага келтириш мақсадида бундан икки йил олдин қабул қилинган қонуннинг бир қисмидир.

Президент имзолаган фармонга биноан 1 март билан 1 октябр орасида маҳаллий идоралар сарф-ҳаражатларининг 5 фоизи ва мудофаа вазирлиги ҳаражатларининг 8 фоизи қисқаради.

АҚШ Президенти қисқартишларнинг олдини ололмагани, яъни солиқлар ҳажмини оширишга қарши чиққани учун Республикачиларни айблади.

Халқаро валюта жамғармасига кўра АҚШ бюджетининг қисқартирилиши глобал иқтисодий ўсиш суръатини сусталаштириши мумкин.

Америкалик иқтисодчилар фикрича, қисқартиришлар туфайли АҚШ ички ялпи маҳсулоти 2013 йилда 1,4 фоизгагина ўсади.
XS
SM
MD
LG