Линклар

logo-print

Таҳририятдан учта граната топилди


Қирғизистонда чиқадиган “Трибуна” газетаси бош муҳаррири Ирисбек Омурзаковнинг кабинетида уч граната ва қандайдир бир китоб солинган қути топилгани тўғрисида Қирғизистон ички ишлар вазирлиги маълумотига таяниб, маҳаллий агентликлар хабар қилди.

Бош муҳаррир Ирисбек Омурзаков ўз кабинетида хавфли қурол топилганини 2010 йил, июн воқеалари ҳамда ўша йил апрелида рўй берган ҳокимият алмашинуви тўғрисидаги китоби чоп этилгани билан боғламоқда.

Айтилишича, воқеа жойига ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамда миллий хавфсизлик қўмитаси ходимлари етиб келган ва тезкор-суриштирув ишларини бошлаб юборган.
XS
SM
MD
LG