Линклар

logo-print

Эрон музокараларни чўзмасликка чақирилди


АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари Эронни ўз ядровий дастури билан боғлиқ муаммо ечими томон илгарилашга ундади.

Душанба куни Риёд шаҳрида қилган чиқиши чоғида АҚШ Давлат котиби мазкур муаммо чексиз вақт ечимсиз қола олмайди, деган фикрни билдирди.

Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари Юкиа Амано Эронни ўз ядровий дастури юзасидан сўзлашувларни ортиқча чўзиб юбормасликка чақирди.

Ғарб давлатлари эронни ядровий қурол яратишга уринаётганлигини иддао қилади. Расмий Теҳрон бу иддаоларни инкор қилиб келади.
XS
SM
MD
LG