Линклар

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси қўмитасининг (IFFHS) дунё клублари янги рейтингида Ўзбекистоннинг “Бунёдкор” ва “Пахтакор” клублари бир неча поғона юқорига кўтарилди.

Март ойидаги рейтинга “Бунёдкор” ўтган ойга нисбатан 15 поғона юқорилаб, 101-ўринга кўратилиб олди. “Пахтакор” эса 60 поғона юқорилаб, 236-ўриндан жой олди.

Кузатувчиларга кўра, ўзбек жамоаларининг рейтингда юқорилашига асосан уларнинг Осиё чемпионлар лигаси биринчи турида муваффақиятли иштирок этгани сабаб бўлган.

Умумий рейтинга эса биринчи поғонани Англиянинг “Челси” жамоаси эгаллаб турибди. Иккинчи ўринда Испаниянинг “Атлетико”, учинчи ўринда Германиянинг “Бавария”, тўртинчи ўринда Бразилиянинг “Коринтианс” ва бешинчи ўринда Испаниянинг “Барселона” жамоалари турибди.
XS
SM
MD
LG