Линклар

Исроил Эрон ядровий дастурига нисбатан кескин чораларни қўллашга чақирди


Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу Эроннинг ядровий дастури кескин ҳаракатларни талаб қилувчи “қизил нуқтага” яқинлашиб қолганини билдирди.

Нетаняҳуга кўра, Эронга нисбатан қўйилган халқаро санкциялар Теҳрон ядровий дастурини тўхтатишда самара бермаяпти.

Жамоатчилик алоқалари бўйича Америка-Исроил қўмитасида чиқиш қилган Бош вазир Эронга нисбатан ҳарбий ҳаракатларни ўз ичига олган янги санкциялар кераклигини айтди.

Бунга жавобан АҚШ вице-президенти Жо Байден АҚШ ҳукумати Эрон ядровий дастурини тўхтатиш учун қатор чоралар, жумладан, ҳарбий ҳаракатларни ҳам ўрганиб чиқаётганини билдирди.

Душанба куни Риёд шаҳрида қилган чиқиши чоғида АҚШ Давлат котиби Жон Керри Эрон ядровий дастури муаммоси чексиз вақт ечимсиз қола олмайди, деган фикрни билдирди.

Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари Юкиа Амано Эронни ўз ядровий дастури юзасидан сўзлашувларни ортиқча чўзиб юбормасликка чақирди.

Ғарб давлатлари Эронни ядровий қурол яратишга уринаётганлигини иддао қилади. Расмий Теҳрон бу иддаоларни инкор қилиб келади.
XS
SM
MD
LG