Линклар

АҚШда 77 ёшли имом Покистондаги толибон ҳаракатига молиявий ёрдам кўрсатганликда айбланмоқда.

Суд Флорида штатидаги Майами шаҳри масжидларидан бирида имомлик қилувчи Хофиз Ханни фитна уюштиришда ва террорчиларга ёрдам кўрсатишда айбдор, деб топди.

Айбловлар Федерал Тергов Бюроси тарафидан тўпланган юзлаб овоз ёзувлари асосида қўйилгани айтилмоқда.

Ёзувларда имом Толибон ҳаракатини қўллашини, Покистонга 50 минг АҚШ доллари жўнатгани ҳақида гапирган.

Шу билан бирган, ёзувларда Хофиз Хан АҚШ ҳарбийлари ўлими ва 2010 йилда Ню Йорк шаҳрида амалга ошмай қолган бомба портлашини олқишлагани айтилмоқда.

Имом эса пулларни Покистондаги оиласига, ҳайрия ишлари ва Сват водийсидаги мадраса учун юборганини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG