Линклар

Forbes журнали эълон қилган 2013 йилги энг бадавлат одамлар рейтингида дунё бўйлаб 1426 миллиардер номи келтирилган. Уларнинг умумий бойлиги 5,4 триллион АҚШ долларини ташкил этади.

Жорий йил рейтингига 42 давлатдан 210 янги миллиардер қўшилган. Ўтган йилги рўйхатдаги 60 киши янги рейтингга киритилмаган.

Миллиардер аёллар сони ўтган йилгига қараганда 104 кишидан 138 кишига ошган.

Дунёнинг энг бой кишиси сифатида мол-мулки 73 миллиард АҚШ долларига баҳоланаётган мексикалик Карлос Слим эътироф етилган. Слим сўнгги уч йилдан бери Forbes рўйхатининг биринчи поғонасини эгаллаб келмоқда.

Иккинчи ўринни 67 миллиард доллар билан Microsoft ширкати асосчиси Билл Гейтс эгаллади.

Forbes журналининг бу йилги рейтингида асли ўзбекистонлик Россия фуқароси Алишер Усмонов 17,6 миллиард доллар билан 34-поғонани эгаллаган. Журналга кўра, Усмонов Россиянинг энг бой одамидир.
XS
SM
MD
LG