Линклар

Хитой Бош вазири Вен Жиабао Миллий халқ партиясининг душанба куни бошланган қурултойида ҳукумат йилига 7,5 фоиз иқтисодий ўсишга эришишни мақсад қилганини айтди.

Уч минг делегат олдида чиқиш қилган Вен ҳукумат иқтисодий ўсишга ҳар қандай йўл билан эришишмаслигини, аксинча, ижтимоий дастурлар ва муаммоларни ҳал қилиш, жумладан, коррупция ва атроф-муҳит ифлосланишига қарши чоралар кўриш орқали эришишини таъкидлади.

Хитой бу йил ҳарбий ҳаражатларни 10,7 фоизга ошириб, 740,6 миллиард юанга (119 миллиард доллар) етказишни режалаган.

17 март кунигача давом этадиган қурултойда Вен Жиабаонинг ҳисоботи тингланиши, давлат бюджети тасдиқланиши ва янги давлат раҳбари тайинланиши режаланган.
XS
SM
MD
LG