Линклар

Қирғизистоннинг учта шаҳрида норозилик намойиши уюштирилди


Депутат Садир Жапаровнинг тарафдорлари Қоракўл шаҳрида уюштирган намойиш, 2013 йил 5 март.

Депутат Садир Жапаровнинг тарафдорлари Қоракўл шаҳрида уюштирган намойиш, 2013 йил 5 март.

Қирғизистоннинг учта шаҳрида юзлаб одам норозилик намойиши ўтказиб, уч нафар мухолифат аъзоси ҳибсдан озод этилишини талаб қилди.

Энг йирик намойиш Қирғизистон жанубида жойлашган Ўш шаҳрида бўлди.

Жалолобод шаҳри марказига йиғилган юзлаб намойишчи эса мухолифат аъзолари қўйиб юборилмагунча, норозилик акцияси давом этишини билдирди.

Қоракўл шаҳрида ҳам Ата-Журт партиясининг тўрт юзга яқин тарафдори норозилик намойиши ўтказди.

Ата-Журт партияси вакиллари бўлмиш Қамчибек Ташиев, Садир Жапаров ва Талант Мамитовлар ўтган йили тартибсизликларни келтириб чиқарганлик ва ҳукуматни ағдаришга уринганликда айбланмоқда.

Улар 2012 йилнинг 3 октябр куни қарийб бир минг киши қатнашган Бишкекдаги норозилик намойишидан кейин қўлга олинган эди.
XS
SM
MD
LG