Линклар

Россияда Совет Иттифоқи диктатори Иосиф Сталин ўлганининг 60 йиллиги хотирланмоқда.

Сталин 1924 йилдан 1953 йил 5 мартида вафот этгунига қадар Совет Иттифоқига раҳбарлик қилган.

Коммунистик режим ва қаттиққўллик сиёсати тарафдорлари Иккинчи жаҳон урушида ғалаба қозонилишида Сталиннинг ҳиссаси катта эканини айтади.

Бошқалар эса Сталин миллионлаб одам ўлдирилишида айбдор эканига урғу беради.

Левада мустақил ташкилоти ўтказган сўров натижасига кўра, Совет Иттифоқи 1991 йилда парчаланганидан бери Россияда Сталинни қўллаб-қувватловчилар сони кўпайган.

Россия Президенти Владимир Путиннинг 13 йиллик бошқаруви даврида ҳам жамоатчиликнинг Сталин шахсига муносабати яхшиланган.
XS
SM
MD
LG