Линклар

logo-print

Ўзбекистонлик аёллар хорижга чиқиш учун қирғиз паспортини сотиб олмоқда


Ўзбекистонлик 35 ёшга тўлмаган аёллар Қирғизистонга келиб, хорижга чиқиш учун Қирғизистон паспортни сотиб олмоқда.

Бу ҳақда парламент депутати Ирғал Қадиралиев сўзларига таянган ҳолда Қирғизистон телеграф агентлиги хабар тарқатди.

Қирғизистон парламенти халқаро масалалар қўмитасининг 4 март кунги йиғилишида Қадиралиев ўзбекистонлик 22 нафар аёл Қирғизистон паспорти билан ушланганини айтган.

- Ўзбекистонда 35 ёшгача бўлган аёлларнинг хорижга чиқишига чеклов амал қилмоқда. Шунинг учун улар Қирғизистонга келиб, паспорт олиб, бошқа мамлакатларга чиқиб кетмоқда, - деган Қодиралиев.

Депутат Ўзбекистон ҳукумати хотин-қизлар хорижда фоҳишалик билан шуғулланишининг олдини олиш учун шундай чеклов жорий қилганини баён қилган.

CA-NEWS ахборот агентлиги хабарига кўра, Қирғизистон парламенти қўмитаси йиғилишида 23 ёшга тўлмаган қирғизистонлик хотин-қизларнинг чет элга чиқишини чеклаш назарда тутилмиш қарор лойиҳаси муҳокама қилинган.

Ҳужжатда 23 ёшгача бўлган аёллар хорижга чиқиш учун ота-оналаридан рухсат олиши шарт қилиб белгиланган.
XS
SM
MD
LG