Линклар

Афғонистондаги махсус трибунал Kabul Bank банкининг икки нафар раҳбарини беш йилдан қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Суд ҳакамлари уларни Афғонистондаги энг йирик банкнинг 2010 йилда инқирозга учрашида айбдор деб топди.

Касод бўлган банк Афғонистон ҳукумати қўллови билан кейинрон New Kabul Bank номи билан қайта фаолият бошлаган.

Сешанба кунги судда ҳакам Шамсул Раҳмон Шамс банкнинг собиқ раиси Шерхон Фарнуд ва собиқ банк бошқарувчиси Ҳалилуллоҳ Шерозийни Kabul Bank дан 800 миллион доллар пулни ўмарганликда айбдор деб эълон қилди.

Унга кўра, айбланувчилар мураккаб коррупция схемаси ёрдамида Швейцария, Британия ва АҚШда нақд пулга кўчмас мулк сотиб олган.

Ҳакам айбланувчилар ўғирланган пулларни банкка қайтариши кераклиги ҳақида ҳам қарор чиқарди.

Жазога тортилганлар ҳукм юзасидан апелляция судига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
XS
SM
MD
LG