Линклар

Сурия шимолида исёнчилар шаҳар ҳокимини қўлга олди


Суриялик исёнчилар мамлакат шимолида жойлашган Раққа вилоятида шаҳар ҳокимини қўлга олди.

Сурия Инсон ҳуқуқлари обсерваторияси ташкилотига кўра, Раққа шаҳар ҳокими қароргоҳи яқинида тун бўйи давом этган жанглардан кейин ҳоким Ҳасан Жалилий асир олинган.

Қароргоҳи Британияда жойлашган ташкилот тарқатган видеолавҳада Жалилий ва ҳукмрон Баас партиясининг вилоят бўлими Бош котиби Сулаймон Сулаймон исёнчилар орасида ўтиргани тасвирланган.

Ҳасан Жалилий Сурия Президенти Башар Ал-Ассад режимининг исёнчилар шу пайтгача қўлга олган энг юқори даражадаги амалдоридир.

Исёнчилар душанба куни Раққа шаҳрининг катта қисми босиб олинганини маълум қилдилар.

Бироқ, Сурия Инсон ҳуқуқлари обсерваторияси сешанбага ўтар кечаси отишмалар давом этганини билдирди.
XS
SM
MD
LG