Линклар

Арманистон: Ованесян тарафдорлари Ереванда яна намойиш ўтказди


Собиқ Ташқи ишлар вазири, мухолифатдаги Меърос партияси раҳбари Раффи Ованесян.

Собиқ Ташқи ишлар вазири, мухолифатдаги Меърос партияси раҳбари Раффи Ованесян.

Арманистон президенти лавозимига собиқ номзод Раффи Ованесяннинг юзлаб тарафдори 5 март куни пойтахт Ереванда намойиш ўтказди.

Собиқ Ташқи ишлар вазири, мухолифатдаги Меърос партияси раҳбари Ованесян сўнгги ҳафталарда Ереван ва бошқа шаҳарларда намойишлар уюштирган.

Унинг иддао қилишича, 18 феврал куни ўтказилган президентлик сайловида Серж Сариксян сохтакорлик билан ғалаба қозонган.

Сешанба куни ўз тарафдорлари олдида сўзлаган Ованесян шу ҳафтада Ереван ва яна ўнта шаҳарда норозилик намойишлари ўтказишни режалаётганини айтган.

Расмий маълумотларга кўра, сайловда ғолиб чиққан иқтидордаги президент Саркисян сайловчиларнинг 58 фоиз, Ованесян эса қарийб 37 фоиз овозини олган.
XS
SM
MD
LG