Линклар

Икки йилдан бери саратон касаллиги билан курашиб келган Венесуэла президенти Уго Чавес 58 ёшида вафот этди.

Чавеснинг ўлими ҳақида вице-президент Николас Мадуро миллий телеканал орқали маълум қилди.

Мадурога кўра, президент сешанба куни маҳаллий вақт билан 16:25 да (Тошкент вақти билан 1:55, 6 март) кўз юмди.

2011 йилда саратон ташҳиси қўйилганидан бери Венесуэла раҳбари тўртта жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган эди.

Учинчи операциядан кейин у саратондан тўла фориғ бўлганини эълон қилиб, ўтган йилнинг октябр ойида яна бир муддатга президентликка сайланган эди.

Бироқ 11 декабр куни ўтказилган тўртинчи жарроҳлик амалиётидан бери Чавес жамоатчиликка кўриниш бермай келган.

1954 йилда туғилган Уго Чавес Венесуэлани сўнгги 14 йил давомида бошқариб келган эди.

Аввалроқ Венесуэла ҳукумати Чавеснинг саратон ҳасталигига чалинишига АҚШ айбдор эканини иддао қилган.

Расмий Вашингтон бу иддаоларни рад этди.
XS
SM
MD
LG