Линклар

“Большой Театр” раҳбарига ҳужум қилганликда гумонланаётган шахс ҳибсга олинди


Россия полицияси “Большой Театр” раҳбари Сергей Филин юзига кислота сепиб кетганликда айбланаётган шахсни ҳибсга олгани ҳақида маълум қилди.

Ички ишлар вазирлиги қўлга олинган айбланувчи исмини ошкор қилди. У Юрий Заруцкий исмли шахс экани айтилмоқда.

Театрда ишлаб келган машҳур раққос Павел Дмитриченко ҳам ҳибсга олинган. Ҳуқуқ-тартибот органлари кеча унинг уйида тинтув ўтказишган.

Айни дамда Дмитриченко Филинга нисбатан уюштирилган ҳужум буюртмачиси бўлиши мумкин, деган таҳминлар илгари сурилмоқда.

Сергей Филин январ ойида Москвадаги уйи олдида ниқоб кийган шахс томонидан кислота ҳужумига учраганди.

Икки ҳафта Москва шаҳрида даволанган Филин кейинроқ Германиядаги касалхонага кўчирилган эди.
XS
SM
MD
LG