Линклар

logo-print
Расмий Вашингтон Суриядаги исёнчиларга ёрдам сифатида юборилаётган қуроллар экстремистларга эмас, балки мўтадил кучларга етиб бораётганига тўлиқ ишонади.

Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Жон Керри сешанба куни Доҳа шаҳрида Қатар ва Саудия Арабистони расмийлари билан учрашувлардан сўнг маълум қилди.

Иккала давлат ҳам Суриядаги исёнчиларни қуроллар билан таъминлаши айтилади.

Вашингтон эса Сурия мухолифатига қурол жўнатишдан ўзини тиймоқда. АҚШ расмийларига кўра, жўнатилаётган қуроллар исломчи жангарилар қўлига тушиб, Ғарбга нисбатан ҳужумларда ишлатилиши эҳтимоли бор.

АҚШ Давлат котибининг айтишича, Қатар ва Саудия Арабистони расмийлари билан музокаларда Суриядаги исёнчиларга юборилаётган қуроллар турлари ҳамда улар “мўтадил қарашларга эга Сурия мухолифати коалициясига юборилаётганига кафиллик бериш” масалалари ҳам мухокама қилинган.
XS
SM
MD
LG