Линклар

Болшой театр бадиий раҳбарига ҳужум шахсий адоват асосида қилинган


Дмитриченко Филинга нисбатан уюштирилган ҳужум буюртмачиси бўлгани гумон қилинмоқда

Дмитриченко Филинга нисбатан уюштирилган ҳужум буюртмачиси бўлгани гумон қилинмоқда

Москвадаги Болшой театр бадиий раҳбари Сергей Филинга ҳужум шахсий адоват асосида қилинган.

Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлиги терговчилари маълум қилишди.

17 январда номаълум шахс Филиннинг юзига суюқлик кислота сепиб кетганди. Филин жиддий жароҳатланиб касалхонага ётқизилган эди.

Россия Ички ишлар вазирлиги расмийларига кўра, мазкур жиноят иши бўйича қўлга олинган Болшой театр раққоси Павел Дмитриченко, жиноятни бевосита содир этгани айтилаётган Юрий Заруцкий ва ҳайдовчи Андрей Липатов айбларига иқрор бўлган.

Полицияга кўра, Дмитриченко Филинга нисбатан уюштирилган ҳужум буюртмачиси бўлган.
XS
SM
MD
LG