Линклар

Беларусда Чавес ўлими муносабати билан уч кунлик мотам эълон қилинди


Беларус ҳукумати Венесуэла раҳбари Чавеснинг ўлими муносабати билан мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди.

Уч кун давомида бутун Беларус бўйлаб байроқлар тушириб қўйилади. Минск раҳбари Александр Лукашенко Уго Чавесни буюк сиёсатчи бўлганини таъкидлади.

Шунингдек, Эрон раҳбарияти ҳам Чавес ўлими муносабати билан мотам эълон қилди.

Венесуэла Президенти Уго Чавес 58 ёшида оғир хасталикдан сўнг сешанба куни ҳаётдан кўз юмди.
XS
SM
MD
LG