Линклар

Ал-Қоиданинг Интернет форумлари тармоқлашмоқда


Ал-Қоида форумларидан бирида ветеран жиҳодчи Мухтор Белмухтор ўз маслакдошларига видеомурожаат қилмоқда.

Ал-Қоида форумларидан бирида ветеран жиҳодчи Мухтор Белмухтор ўз маслакдошларига видеомурожаат қилмоқда.

Ташкил топганидан 10 йил ўтиб¸ Ал-Қоиданинг калит сўз билан кириладиган Интернет форумлари оммавийлигича қолмоқда. Ғарб расмийлари¸ бундай форумларни жиҳодчилар томонидан ўз аъзоларига махфий топшириқ бериш воситаси деб биладилар ва террорчиларнинг янги мужоҳид ëллаш қуроли деб аталаëтган бу форумларни тақиқлашдан баҳс этмоқдалар. Аммо бундай тақиққа қарши чиқаëтган хавфсизлик мутахассислари бу форумларнинг Ал-Қоидага оид махфий маълумот йиғишда муҳим эканини таъкидламоқдалар.

Шундай мутахассислардан бири Вашингтондаги Яқин Шарқ сиëсати институти таҳлилчиси¸ “Глобал онлайн жиҳодининг ҳозирги аҳволи” деб номланган китоб муаллифи Аарон Зелиндир.

Озодлик мухбири билан суҳбатда ҳам Зелин¸ Ал-Қоиданинг Интернетдаги форумлари сақланиб қолиши лозим¸ деган фикрни илгари сурди.

Озодлик: Авваламбор¸ Ал-Қоиданинг Интернет форумлари моҳияти ҳақида гаплашсак. Бу форумлар асосан нима ҳақда?

Зелин: Бу форумларнинг аксар қисми эски воқеаларга оид. Одатда бу форумларда дунëда рўй бераëтган воқеалар¸ айниқса¸ араб дунëси ва Ғарбдаги янгиликлар муҳокама этилади. Бундан ташқари¸ бундай форумларда баëнотлар¸ видеомурожаатлар¸ китоблар¸ эсселар¸ аудимурожаатлар қўйилади. Ал-Қоида ва унга алоқадор гуруҳларнинг ҳамма баëнот ва мурожаатларини ҳам бу форумлардан топиш мумкин. Шунингдек бу форумларда Қуръонни ўрганиш¸ ëхуд хотин-қизлар¸ хавфсизлик ва Интернет дастурлари ҳақида ҳам алоҳида бўлимлар бор. Аммо материалларнинг асосий қисмини¸ янгиликлар билан боғлиқ дейиш мумкин.

Озодлик: Ўтган ëзда¸ Ал-Қоида томонидан юритилаëтган йирик форум сайтларидан бири Шумуҳ ал-Ислом форуми худкушлик ҳужуми амалга ошириш учун кўнгиллиларни қидираëтгани ҳақода эълон қўйди. Шунингдек¸ бундай форумлар Ал-Қоидага алоқадор гуруҳлар томонидан у ëки бу ҳужумлар учун масъулиятни зиммасига олиш минбари сифатида ҳам ишлатилмоқда. Бу форумларнинг бош мақсади террор ҳужумларини амалга ошириш учун одам ëллаш эмасми?

Зелин: Онлайн форумларнинг икки бир-биридан фарқли қисми бор. Бу форумларда Афғонистон¸ Покистон¸ Яман ëки Ироқда бўлган шахслар хабар қолдириб¸ жанг майдонидаги сўнгги вазият ҳақидаги янгиликларни тарқатишади. Иккинчи тоифа эса¸ Ғарб мамлакатларидаги уйида¸ компютер олдида ўтириб олиб¸ бу янгиликларга муносабат билдираëтган қарсакбозлардир. Ана шу тоифа орасидан форумларга шарҳ ëзишдан чарчаб¸ нимадир қилишга қарор қиладиганлар чиқади ва улар қўлига автомат олиб¸ дунëнинг қайсидир бир бурчагида бораëтган жиҳодга қўшилишга аҳд қилади. Онлайн жиҳодчининг реал жиҳодчига айланганига оид мисоллар бор¸ аммо мен буни оммавий жараëн деб атамаган бўлардим.

Озодлик: Сиз ўз ҳисоботларингизда Ал-Қоиданинг Интернетдаги фаолиятини Ал-Фажр Медиа дистрибюторлик тармоғи мувофиқлаштириши ҳақида кўп ëзгансиз. Ал-Қоиданинг онлайн қўриниши қандай? Бу ташкилотнинг Интернетдаги бошқарув пиллапояси қандай?

Зелин: Ал-Қоиданинг Ал-Қоида Араб ярим ороли¸ Ал-Қоида Ироқ¸ Ал-Қоида исломий Мағриб деб деб номланадиган қатор бўлимлари бор. Уларнинг ҳар бирида ўз медиа минбари бор. Масалан¸ Покистондаги Ал-Қоида Ас-Саҳаб Медиа¸ Ямандагиси Ал-Малаҳим¸ Ироқдагиси Ал-Фурқон¸ Шимолий Африкадагиси Ал-Андалус орқали фаолият юрғизмоқда.

Уларнинг ҳар бири ўз хабар¸ видео ва аудиомурожаатларини ҳозирлаб¸ уларни Ал-Қоиданинг реал раҳбарияти билан алоқада бўлган Ал-Фажр дистрибюторлик тармоғига юборадилар. Ал-Фажр тасдиқлаган материаллар онлайн форумларга қўйилади ва уларга калит сўз билан кириши шарт бўлган муштарийларга тақдим этилади.

Озодлик: АҚШ хавфсизлик расмийлари бундай форумларни олиб ташлашнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги¸ бу форумлар воситасида Ал-Қоида фаолиятига оид махфий маълумот йиғилаëтганини йтадилар. Бу форумларни қолдиришнинг манфаатли томони нимада? Бу форумлардан разведка жамоаси қандай маълумот тўплаши мумкин?

Зелин: Кимнинг қаерда экани¸ нима хаëл ва режада эканини билиш¸ албатта¸ разведка хизматлари учун яхши. Бу йўл орқали нималар бўлаëтганини таъқиб этиш анча осонлашади. Ҳаммаси кўриниб турибди. Бу худди ари уясига ўхшайди¸ ариларнинг ҳаммаси бир жойда ва нима бўлаëтганини кўриш мумкин. Аммо ҳозирда Ал-Қоида аъзолари ва тарафдорлари ҳам борган сайин Twitter ва Facebook каби камроқ марказлашган платформаларга кўчмоқдалар. Арилар бир уядан бир неча уяга кўчмоқда ва уларни таъқиб этиш ҳам бугунга келиб оғирлашмоқда. Тўрт томонга тўзиб кетган ариларни кузатиш ва назорат қилиш осон иш эмас.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG