Линклар

"Ўзбек аëли парламент ва жамият ҳаётида фаол иштирок этмоқда"


Сенатор Светлана Ортиқова.

Сенатор Светлана Ортиқова.


Парламентлараро Иттифоқ халқаро ташкилоти дунё мамлакатларида аёл депутатлар ҳақидаги статистик маълумотларни эълон қилди. Ташкилотга кўра, 2012 йилда дунё бўйича депутат аёллар сони қарийб 1 фоизга кўпайган.


Парламентлараро Иттифоқ халқаро ташкилоти 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни арафасида дунёдаги аёл депутатлар ҳақида эълон қилган ҳисобот жаҳон давлатлари парламентлари 2013 йил 1 февралга қадар тақдим этган маълумотлар асосида тузилган.

190 та давлат парламенти аъзолари ҳақидаги маълумотни ўз ичига олган рўйхатдаги ҳар бир давлатнинг ўрни депутат аёллар сонига қараб белгиланган.

Рўйхатда Марказий Осиё давлатлари ичида Афғонистон энг юқори 36-ўринга, Қозоғистон 49, Қирғизистон 54, Ўзбекистон 60, Тожикистон 72 ва Туркманистон 82-ўринга қўйилган.

Озодлик мухбири Ўзбекистон Республикаси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ қўмитаси раиси Светлана Ортиқова билан телефон орқали боғланиб¸ аёлларнинг сиёсий фаоллиги ҳақида суҳбатлашди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG